АсосийJamiyat

Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши прогноз қилинди

'Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши прогноз қилинди'ning rasmi

“Ўзгидромет” 13-15 ноябрь кунлари республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-ноябрда кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 14-ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундуз 12-17 даража илиқ, 15-ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундуз 15-20 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14-ноябрда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ;

15-ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 13-ноябрда кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 14-ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 15-ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-ноябрда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 14-ноябрда кечаси 1-6 даража илиқ, кундуз 15-20 даража илиқ, 15-ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 14-ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 15-ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 13-ноябрда 13-18 даража илиқ, 15-ноябрда 20-25 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-ноябрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 14-ноябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундуз 6-11 даража илиқ, 15-ноябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар