АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат кундузи 20 даражагача илиқ бўлади

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат кундузи 20 даражагача илиқ бўлади'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра бугун - 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади Кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент вилоятида кучли бўлади. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар