13-17 ноябрь кунлари 196 мамлакат ва Евроиттифоқ вакиллари Самарқандда тўпланиб, ерларни тиклаш масалаларини муҳокама қилишади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар бермоқда.
Соғлом ер бизни таом, бошпана ва кийим-кечак билан таъминлайди. Шундай бўлсада, бутун дунё ерининг 40 фоизга яқини деградацияга учраган. Бу эса бизнинг иқлимимиз, биологик хилма-хиллигимиз ва фаровонлигимиз учун катта таҳдид. Муҳокамасиз ернинг сифати яхшиланишига эришиб бўлмайди, дейилади йиғилишга бағишлаб ишланган видео роликда.
Тадбир ташкилотчиси: UNCCD (United Nations Convention to Combat Desertification).
Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилувчи: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.






