1

Ўзбекистонда беморларни стационар тиббиёт муассасаларидан бошқа касалхоналарга ўтказиш тартиби белгиланди

САЛОМАТЛИК 12.11.2023, 19:28
Ўзбекистонда беморларни стационар тиббиёт муассасаларидан бошқа касалхоналарга ўтказиш тартиби белгиланди

Аҳолига, жумладан, ҳомиладор аёллар ва болаларга давлат тиббиёт муассасаларида малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида стасионар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ССВ буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Буйруқда келтирилишича, бу президентнинг 2023 йил 8 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 4-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар тизимига кирувчи стасионар тиббиёт муассасаслардаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби мавжуд эмаслиги сабабли, уни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш зарурати юзага келди.

Буйруқ мазмуни  — аҳолига, жумладан, ҳомиладор аёллар ва болаларга давлат тиббиёт муассасаларида малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида стасионар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда, мазкур ҳужжатда фуқароларнинг тиббий муассасани танлаш ҳуқуқларини инобатга олиш назарда тутилган.

Лойиҳанинг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб қилмайди. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1