АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ҳарорат яна кўтарилади

'Ўзбекистонда ҳарорат яна кўтарилади'ning rasmi

"Ўзгидромет" жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати 21-24° илиққача, республика жанубида баъзи жойларда 25-27° гача илиқ бўлади.

Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига келиб, кечаси 7-10° илиққача кўтарилади.

Бундай ҳарорат фони ноябрь ойининг ўрталари учун иқлим қийматларидан 5-8° юқори ҳисобланади.

Пойтахтда: 13-17 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача бўлган тезликда эсади.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 14-16° илиқ, кейинчалик кундузги ҳарорат кўтарилиб, 16-17 ноябрда 21-23° илиқ бўлади. Кечаси ҳарорат 5-7° илиқдан, 8-10° илиққача аста-секин кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар