АсосийЖАМИЯТ

"Чуқурсой" подстанциясида носозлик юзага келди: Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув ўчирилди

Бугун, 13 ноябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли "Чуқурсой" подстанциясида юз...

Бугун, 13 ноябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли "Чуқурсой" подстанциясида юзага келган носозлик туфайли, Юнусобод туманида жойлашган 4-қозонхонанинг 2-навбати ўчирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шу сабабли, қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча бўлмайди:

Юнусобод тумани:

• Марказ-2, Марказ-4, 5, 6 мавзеларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.

• Ҳакимзода, Ж. Обидова, Эргашева, Ниёзбек йўли, Арифова кўчалари, A.Temur ва Қорасарой шоҳкўчалари.

Олмазор тумани:

• Қорақамиш 1/1, Қорақамиш 1/2, Қорақамиш 2/1, Қорақамиш 2/3, Қорақамиш 2/5, Марказ-22 мавзелари, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Марказ-17/18, Шимолий Олмазор, А. Бобожонова, Қорасарой, Файзи Баланд, Абдурахмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўрозбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчаларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.

Шайхонтоҳур тумани:

• Зулфияхоним, У.Юсупов, Лабзак кўчаларида жойлашган турар жой уйлари.

"Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва таъминот ярим тунга қадар тикланишини маълум қиламиз", - деийлади хаьарда. 

    Бошқа янгиликлар