АсосийJamiyat

Чилонзордаги айрим кўп қаватли уйларда ҳамон "отопления"лар исимаётгани айтилди

'Чилонзордаги айрим кўп қаватли уйларда ҳамон "отопления"лар исимаётгани айтилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги айрим кўп қаватли уйларга иссиқлик қуввати етиб бормаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди. 

Изоҳга кўра, туманда куз-қиш мавсумига ҳар томонлама мукаммал тайёргарлик  кўрилган ва айни вақтда бу ишлар давом эттирилмоқда.

Жорий йил 13 октябрдан махсус  ишчи гуруҳ ташкил этилган ҳолда барча кўп қаватли  уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилган. 

Натижада тумандаги  482 та объектларда, жумладан, 467 та кўп қаватли уй, 8 та боғча, 2 та мактаб, 1 та олий ўқув юрти биноларида, 2 та оилавий ётоқхонада ҳамда 2 та иссиқлик таъминоти масалаларида муаммолар аниқланган. 

Шундан  467 та кўп қаватли уй, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлардаги  муаммоли масалалар бартараф этилган. 

Бугунги  кунда  туманда мавжуд бўлган  1238 та кўпқаватли уйлардан 1219 тасига иссиқлик қуввати етказиб берилган. 

Қолган 19 та кўп қаватли уйларнинг ертўла коммуникация тармоқларида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда ва тез кунларда ушбу уйларга ҳам иссиқлик қуввати тўлиқ етказиб берилади, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар