АсосийJamiyat

Навоийда абитуриентни бирданига 3-курсга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар қўлга тушди

'Навоийда абитуриентни бирданига 3-курсга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ғ.А. ва М.П. фуқаро А.Х.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги Олий таълим муассасасида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.В. ва бошқалар фуқаро М.О.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Марғилон шаҳридаги 1-сонли тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар