АсосийJamiyat

Лоторея қимор ҳисобланадими?

'Лоторея қимор ҳисобланадими?'ning rasmi

Бутун дунёда қимор ва таваккалчиликка асосланган турли ноқонуний ўйинлар техника ва интернет ривожи даврида янада кучайди. Қонунан жиноят ҳисобланадиган бу каби ўйинларнинг Ўзбекистонда ҳам ишқивозлари кўп.  

Hudud24.uz лоторея қимор ҳисобланадими, деган саволга жавоб берди.

Лоторея (италянча lotteria сўзидан олинган бўлиб, қуръа маъносини билдиради) — давлат ёки махсус рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан махсус билетлар сотиш орқали аҳоли ўртасида ўтказиладиган ютуқли ўйин ҳисобланади.

Лоторея ноқонуний ҳисобланмайди. Чунки, лотореяда давлат, ваколатли давлат органидан рухсатнома (лицензия) олган шахслар ва лотереялар иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар шартномага асосланади. Бундай шартнома лотерея билети бериш орқали расмийлаштирилади ва иштирокчи лотерея билети қийматини тўлаган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади.

Шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф лотереялар ўтказиш муддати ва ютуқни аниқлаш тартиби ҳамда унинг миқдори ҳақидаги шартларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Лотереялар ўтказиш шартларига мувофиқ ютган деб эътироф этилган шахсларга белгиланган миқдорда, шаклда (пул ёки буюм ҳолида) ва муддатларда, агар бу шартларда муддат кўрсатилмаган бўлса, лотереялар натижалари чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай лотереялар ташкилотчиси томонидан ютуқ тўланиши лозим.

Лотереялар ташкилотчиси юқоридаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лотереяда ютган иштирокчи лотереялар ташкилотчисидан ютуқни тўлашни, шунингдек шартноманинг ташкилотчи томонидан бузилиши туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.

 

    Бошқа янгиликлар