АсосийJamiyat

Тошкентда фуқаро криптоферма очиб, давлатга ярим миллиард сўмлик зарар келтирди

'Тошкентда фуқаро криптоферма очиб, давлатга ярим миллиард сўмлик зарар келтирди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирида Олмазор туманида яшовчи фуқаро Ш.П. ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 540 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар