Қонунчилик палатасининг 2023 йил 19 сентябрдаги қарори билан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан парламент сўрови юборилган эди. Жорий йил 26 октябрь куни мазкур паламент сўровига жавоб сифатида Қонунчилик палатасига маълумот тақдим этилди.
Бугун, 14 ноябрь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг парламент сўровига юборган жавобини қабул қилмади.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаи раиси Эркин Солиҳовнинг айтишича, тақдим этилган маълумотда асосий эътибор айнан парламент сўровида кўтарилган масалаларга қаратилмаган.
“Бунинг натижасида сўровда қайд этилган камчиликлар, соҳадаги долзарб масалалар юзасидан қўйилган саволларга етарли ва тўлиқ жавоб берилмаганлигини кўрсатди.
Куни кеча ўтказилган фракциялар йиғилишларида ҳам парламент сўровига берилган жавоб атрофлича муҳокама қилинди ҳамда тақдим этилган маълумотлар етарли даражада тушунтириш берилмагани таъкидлаб ўтилди”, — деди Эркин Солиҳов.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг мажлисида Бош вазир ўринбосари мазкур парламент сўровини қайта кўриб чиқиб, унда қўйилган ҳар бир масала юзасидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар тўлиқ ва асослантирилган жавоб бериш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Мажлисда депутатлар бош вазир ўринбосаридан қўшимча жавоб олиш учун тайёрланган қарорни маъқуллади






