АсосийJamiyat

Осиё тараққиёт банки қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқаришда ёрдам беради

'Осиё тараққиёт банки  қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқаришда ёрдам беради'ning rasmi

Бу ҳақда тадбирда иштирок этган darakchi.uz мухбири маълум қилди.

Азиз Абдуҳакимов Осиё тараққиёт банки Сув ва шаҳарсозликни ривожлантириш сектори катта директори Норио Саито билан учрашди. 

Учрашув давомида шаҳарларни комплекс ривожлантириш, экология соҳасидаги ходимлар малакасини ошириш, Япониядаги чиқиндини қайта ишлаш соҳасидаги компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан Марказий ҳамда Ғарбий Осиё ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 17 фоизи Ўзбекистонга тўғри келмоқда. Мамлакатимиз минтақада бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда. Жорий йилда жами 3,5 миллиард долларга яқин миқдорда 25 та лойиҳа имзоланган.
 

    Бошқа янгиликлар