АсосийJamiyat

Самарқандда тадбиркор аёллар ва ички ишлар ходимлари ўртасидаги жанжалга нима сабаб бўлди?(видео)

'Самарқандда тадбиркор аёллар ва ички ишлар ходимлари ўртасидаги жанжалга нима сабаб бўлди?(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Тадбиркор аёлларга куч ишлатилди. Ички ишлар ходимларининг ҳаракати қонунийми?” сарлавҳаси остида видео тарқалди. 

Маълум бўлишича, Тойлоқ тумани Илмобод маҳалласида яшовчи фуқаро Лўбат Эштўхтаева ва Зарина Жўраевалар Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат унитар корхонаси Тойлоқ туман филиали балансида бўлган 10 сотих ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб,  атрофини узунлиги 25 метрдан иборат девор билан ўраб олган.  

Айтилишича, мазкур ер майдонида  ичимлик суви иншоотини қуриш бўйича Тойлоқ тумани ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги 1045-сонли қарори қабул қилинган.  

Ерга даъво қилаётган фуқароларда ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмас. Шу боисдан Кадастр палатаси Тойлоқ туман филиали томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олган деворни ўз хоҳиши билан белгиланган муддат ичида бузиб, ўз ҳолига қайтариб қўйиш бўйича огоҳлантириш берилган. 

    Бошқа янгиликлар