Ижтимоий тармоқларда хакерлар Ўзбекистондаги банкларга киберҳужум қилгани, HUMO банк карталаридан пуллар ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар Марказий банк рад этилган эди.
Шундан сўнг 31 октябрь санаси билан ИИВга тегишли бўлиши мумкин бўлган ҳужжат тарқалди.

Ҳолат бўйича билдирилган муносабатга кўра, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хати сифатида тарқалаётган мазкур ахборот аслида шу кунларда хакерлик ҳужуми оқибатида серверлар бузиб кирилгани, бунинг натижасида фирибгарлар иловалардан бирида рўйхатдан ўтган карталарга ҳеч қандай муаммосиз кириш имконига эга бўлгани ҳақидаги ёлғон хабарларга алоқаси йўқлиги айтилди.
Марказий банк хабарига кўра, ушбу 31 октябрь санаси билан келтирилган хат аслида бошқа банк фаолияти билан боғлиқ шу йилнинг баҳор ойларидаги воқеликка тегишли бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан маблағларни қайтариш бўйича тергов ва суд жараёнлари якунига етмоқда.





