АсосийJamiyat

Kompromatuzb иши бўйича ҳукм ўзгармади

'Kompromatuzb иши бўйича ҳукм ўзгармади'ning rasmi

Kompromatuzb иши бўйича ҳукм ўзгармади. Бу ҳақда ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг аппеляция судлов ҳайъати Kompromatuzb иши бўйича судланувчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиб, ҳукмни кучида қолдиришга қарор чиқарган.

Судланувчилар Хуршид Далиев ҳамда Сиёвуш Ҳошимовларнинг адвокатлари томонидан келтирилган аппеляция шикоятлари қаноатлантирилмаган.

Қонунга кўра, аппеляция судидан сўнг ҳукм кучга киради ва судланувчилар жазони ижро этиш муассасасига этап қилинади.

 

    Бошқа янгиликлар