АсосийJamiyat

Тошкентдаги бозорларда харидлар учун тўловларни картадан картага ўтказиш орқали тўлаш мумкин эмаслиги тушунтирилмоқда

'Тошкентдаги бозорларда харидлар учун тўловларни картадан картага ўтказиш орқали тўлаш мумкин эмаслиги тушунтирилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи ҳамда Чилонзор тумани солиқ инспекцияси мутахассислари йирик бозор ва савдо комплексларида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Унда бозор маъмурияти ҳамда диний идора вакиллари ҳам иштирок этди, дея хабар қилмоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати. 

Учрашувда товарлар учун тўловларни бир жисмоний шахснинг картасидан бошқа жисмоний шахснинг картасига ўтказиш (П2П) орқали ҳисоб-китоб қилиш ноқонуний ҳисобланиши, сотувчилар мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шартлиги, чек бермаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилди.

Солиқ хизмати ходимлари томонидан бозор ҳудудидаги барча тадбиркорлик субъектларига бу борадаги эслатмалар тарқатиб чиқилди. 

Маълумот учун: Назорат-касса машинасидан фойдаланмаслик ва харид чеки бермаслик жарима солишга сабаб бўлади 

    Бошқа янгиликлар