Интернет тармоқларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга сармоя киритиш орқали, мўмай даромад топиш имкони пайдо бўлгани ҳақида навбатдаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
""Компания номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг. Бу маълумотга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутлақо алоқаси йўқ.
Ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар сизнинг телефон рақам ёки пластик карталарингиздан пул ечиб олишга уринишлари мумкин", - дейилади Матбуот хизмати хабарида.






