АсосийJamiyat

44 бор радарга тушган ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойлаштирилди

'44 бор радарга тушган ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойлаштирилди'ning rasmi

Нақ 44 маротаба йўл ҳаракати қоидасини бузиб, белгиланган жарималарни тўламаган ҳайдовчи устидан МИБнинг Яшнобод тумани бўлимига мурожаат тушди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-3 моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни 44 маротаба содир этган қарздор Ў.M.дан давлат фойдасига жами 25 млн. 10 минг сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари юзасидан олиб борилган ҳаракатлар давомида қарздорга тегишли "Nexia 3" русумли транспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда ушбу автотранспорт воситасини реализация қилиш ишлари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда, дейилади МИБ ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар