АсосийDunyo

Россиялик депутат Ўзбекистонда мигрантларнинг пулига русча мактаблар қуриш таклиф қилди

'Россиялик депутат Ўзбекистонда мигрантларнинг пулига русча мактаблар қуриш таклиф қилди'ning rasmi

Россия Давлат Думаси вице-спикери Пётр Толстой собиқ Совет иттифоқига кирган давлатларда, хусусан, Ўзбекистонда Россияда ишлаётган мигрантлар ҳисобидан рус тилида ўқитиладиган мактаблар қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.

“Рус тили барча собиқ иттифоқ республикалари ҳудудида миллатлараро мулоқот тили бўлиши керак. Афсуски, бугунги кунда Россия муҳожирларга нисбатан пассив позицияда”, дейди Толстой.

У собиқ СССР таркибига кирган давлатларда рус мактаблари тизимини ривожлантириш муҳим эканини, чунки бугунги кунда рус тили миллатлараро мулоқот тили сифатида фақат Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистонда қўлланилишини айтган. 

“Аммо Арманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа давлатларда бундай эмас. У ерда рус тилидаги мактабларни қуриш, 90-йилларда "ўлдирилган" совет интеграция тизимини ривожлантиришда бизнинг ҳисобимиздан эмас, юқоридаги давлатлар ҳисобидан мустақил равишда, уларнинг фуқаролари Россияда ишлаш вақтида ўз ватанларига юборадиган даромадлар ҳисобига амалга оширилишини таклиф қиламан”, деган Дума вакили.

    Бошқа янгиликлар