АсосийJamiyat

Аэропортда унутиб қолдирилган юклар сотиб юбориладими?

'Аэропортда унутиб қолдирилган юклар сотиб юбориладими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Тошкент" халқаро аэропортида йўловчилар унутиб қолдирган юклар сотилиши билан боғлиқ хайрия акцияси ўтказилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

“Uzbekistan Airports” ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Ўзбекистоннинг 11 та халқаро аэропортларидан бирортаси томонидан йўловчиларнинг унутилган юклари сотилмайди ва учинчи шахсларга топширилмайди. Барча йўқолган юклар аэропорт омборларида 3 ой мобайнида сақланади ва сақлаш муддати тугаши билан утилизация қилинади.

“Uzbekistan Airports” ёлғон маълумотларга ишонмасликка ва фирибгарларга пул ўтказмасликка чақиради, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар