АсосийJamiyat

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятига ўзгартиришлар киритилди

'“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятига ўзгартиришлар киритилди'ning rasmi

Президент томонидан имзоланган ПҚ-365-сонли қарор билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази негизида Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маданият департаменти ташкил этилди.  Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Шу билан бирга, Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий оркестр хизматини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Алоҳида намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри этиб қайта номланди.  

️Шунингдек, департамент ҳузуридаги Маънавият ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

️Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг (қўшинларининг) маданият ва санъат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифаси Департамент зиммасига юкланади.

    Бошқа янгиликлар