АсосийJamiyat

“Бир саёҳат – бутун минтақа” дастури остида минтақа бўйлаб қўшма турларни ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди

'“Бир саёҳат – бутун минтақа” дастури остида минтақа бўйлаб қўшма турларни ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди'ning rasmi

“Ипак йўлида туризм-2023” Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) доирасида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Джамшид Абдусаламов ҳамда Қирғизистон Республикаси Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси президенти Абилкасим Шерниязов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Марказий Осиёда “Ипак йўли” туризм бренди ҳамда “Бир саёҳат – бутун минтақа” дастури остида минтақа бўйлаб қўшма турларни ташкил қилиш йўналишида туризм тадбиркорлари ўртасида лойиҳаларни кенгайтириш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, келгуси йилнинг 1 сентябридан икки мамлакатга кириш ID карталар орқали амалга оширилиши мамнуният билан эсга олиниб, рўйхатга олиш муддатларининг узайтирилиши, икки мамлакат фуқаролари учун қўшимча қулайлик яратиши айтиб ўтилди.

Томонлар қисқа муддатларда Ўзбекистонлик ва Қирғизистонлик машҳур ОАВ вакиллари, блогерлар ва туризм бизнеси субектлари учун инфотур ташкил этиш ва турли қатламдаги саёҳлар учун яратилган имкониятларни кенгроқ ёритишга келишдилар.

Бундан ташқари, қирғизистонлик расмий UNWTO Бош ассамблеяси 25-сессияси доирасида Самарқадда UNWTO халқаро туризм академияси ташкил этилганлиги билан Ўзбекистон томонини қутлаб, Қирғизистон мутахассислари мазкур даргоҳда малакаларини ошириш юзасидан яқиндан ишлашга тайёр эканлигини билдирди.

    Бошқа янгиликлар