АсосийJamiyat

Тошкентдаги икки туманнинг айрим ҳудудларида тонггача "свет" бўлмайди

'Тошкентдаги икки туманнинг айрим ҳудудларида тонггача "свет" бўлмайди'ning rasmi

Эртага, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Шайхонтохур туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 00:00 дан тонгги 06:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.  Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳудудларни электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ бўлган юқори кучланишли "Фаробий" подстанциясидаги мавжуд 25 000 кВА бўлган трансформатор қуввати 40 000 кВА бўлган юқори кучланишли янги трансформаторга алмаштирилмоқда. 

Электр қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилиши ҳамда ишларни хавфсиз бажариш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминотида узилишлар кузатилади:

 Олмазор туманидаги - "Шифокорлар", "Мирзо Ғолиб", "Университет" ҳамда "Зиёкорлар" МФЙларида.  

Шайхонтохур туманидаги - "Белтепа", "Янги Белтепа", "Ибн Сино", "Шодлик", "Янги Жарариқ", "Эски Жарариқ", "Катта Жарариқ", "Ипакчи" ҳамда "Хувайдо" МФЙларида.

 

 

    Бошқа янгиликлар