АсосийJamiyat

Фарғона-Санкт-Петербург-Фарғона рейси техник сабабларга кўра ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилади

'Фарғона-Санкт-Петербург-Фарғона рейси техник сабабларга кўра ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилади'ning rasmi

Uzbekistan Airways йўловчилар ва кутиб олувчилар диққатига муҳим маълумот эълон қилди. 

Унга кўра, HY670 Новосибирск-Фарғона авиақатнови аэропортда техник сабабларга кўра кечиктирилди ва қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

HY670 Новосибирск-Фарғона авиақатнови:

Жўнаб кетиш Новосибирск вақти билан соат 17:00 да белгиланган;

Фарғонага етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 18:00 да белгиланган.

Шунингдек, жорий йилнинг 17 ноябрь кунига режалштирилган HY635/636 Фарғона-Санкт-Петербург-Фарғона авиақатновлари техник сабабларга кўра кечиктирилади ва қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

Фарғонадан жўнаш маҳаллий вақт билан соат 19:00;

Санкт-Петербургга маҳаллий вақт билан 22:35 да етиб келиш.

Санкт-Петербургдан жўнаб кетиш маҳаллий вақт билан соат 23:55 да;

Фарғонага етиб келиш 18 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 7:00.

“Ноқулайлик учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз”, - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар