АсосийJamiyat

Бир нечта ҳудудларда қарийб 100 млн сўмлик ноқонуний сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланди

'Бир нечта ҳудудларда қарийб 100 млн сўмлик ноқонуний сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланди'ning rasmi

Солиқ органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилаётган тадбирлар давомида:

  • Чилонзор туманида 94 турдаги 2781 қути умумий қиймати 35,6 млн сўмлик аксиз маркаси мавжуд бўлмаган ҳамда маркировкаланмаган тамаки маҳсулотлари;  
  • Урганч шаҳрида 5 турдаги 217 дона қиймати 7,2 млн сўмлик қалбаки аксиз маркали алкогол маҳсулотлари;
  • Аксиз маркаси мавжуд бўлмаган 430 қути, қиймати 11,2 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари;  
  • Урганч туманида қалбаки аксиз маркали 221 дона 4,6 млн сўмлик алкогол маҳсулотлари;  
  • Қўқон шаҳрида 194 турдаги умумий қиймати 36,7 млн сўм бўлган аксиз маркасиз ва маркировкаланмаган алкогол маҳсулотлари аниқланди.  

Маҳсулотлар масала қонуний ҳал этилгунга қадар вақтинча сақлаш учун махсус дўконга юборилди. Шунингдек ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар  расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар