АсосийJamiyat

Президент 2 та вазирлик масъуллари зиммасига қатор топшириқлар юклади

'Президент 2 та вазирлик масъуллари зиммасига қатор топшириқлар юклади'ning rasmi

Келгуси йили вилоятда 1,5 миллиард доллар инвестиция олиб келиб, саноатда 12 триллион сўм маҳсулот ишлаб чиқариш, 500 миллион долларлик экспортни амалга ошириб, 100 миллион доллар импортни қисқартириш, камида 500 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш, 400 минг аҳолини банд қилиш вилоят, туман ҳокимларининг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Энг асосий масала – инвестиция ва саноат. Бунда энг катта захира мавжуд конларни ишга солишдир.

Сариосиёдаги "Чинорсой" полиметалл конида қўрғошин, рух ва олтин, "Хўжа-осмин" конида оқ мармар, Бойсун ва Сариосиёда кўмир, Шерободдаги “Хўжаи-кон” конида калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги олдига вилоятнинг тоғли ҳудудларида геология-қидирув ишларини кенгайтириш вазифаси қўйилди.

Вилоятнинг қишлоқ хўжалигидаги имкониятлари таҳлил қилинар экан, Сурхондарё ўзининг табиий тупроқ-иқлим шароити билан эртаки маҳсулотларни етиштиришда биринчи ўринда бўлиши кераклиги таъкидланди.

Лекин ҳосилдорлиги юқори уруғ ва кўчат билан таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотни сотиб олишда муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 10 та туманда in vitro лабораторияларини ташкил қилиш топширилди.

Келгуси йилда дала четларида 100 та мини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари ҳамда 70 та кичик совуткичлар ўрнатилади. Бунинг учун ерлар деҳқонларга текин берилади.

100 минг гектарда ихчам парниклар ташкил қилиб, барра пиёз, брокколи, розмарин, руккола, тимьян, қизил райҳон, ялпиз каби экспортбоп экинлар етиштириш мумкинлиги таъкидланди.

Термиз агро-технология институтида Италиянинг Тушиа университети, “Сиви Италия” уюшмаси билан Интенсив уруғчилик ва кўчатчилик халқаро марказини ташкил қилиш топширилди. Унда афғон шамоли ва қурғоқчиликка чидамли навлар яратилади, in vitro лабораторияси ва IT инкубатор маркази, 20 та иссиқхона ва тажриба-синов участкалари иш бошлайди.

    Бошқа янгиликлар