АсосийJamiyat

Давлат ташкилотларида умумреспублика диктанти ташкил этилади

'Давлат ташкилотларида умумреспублика диктанти ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистонда Конституция кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш дастури тасдиқланди.

Президент фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, жумладан: 

- туман ва шаҳар марказларида “Конституция кўчаси” ташкил этилади;

- журналист ва блогерлар ўртасида “Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола” танлови ўтказилади;

- янги таҳрирдаги Конституция 3 минг нусхада брайл алифбосида нашр этилади;

- Конституциянинг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилади;

- давлат ташкилотларида “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади;

- мактаб ўқувчилари ўртасида “Халқ Конституцияси”, “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Конституция – келажагим машъали” мавзуларида расмлар ва иншолар танлови ўтказилади. 

    Бошқа янгиликлар