АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолияти тикланади

'Сурхондарёдаги Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолияти тикланади'ning rasmi

Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолияти тикланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди. 

Қайд этилишича, йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш вазифаси топширилди.

Шунингдек, “Термиз – Тошкент” йўналишида туристик вагон қўйилади, “Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади.

Таъкидланишича, вилоятда 2,5 минг ўринга эга 53 тагина меҳмонхона бор, уларнинг ярми Термиз шаҳрида жойлашган.

Келгуси йилда вилоятга сайёҳлар оқимини 3 баробар ошириш режа қилинаётгани боис, Сурхондарё тадбиркорларига меҳмонхона қуришга “юлдузи”дан қатъи назар субсидия берилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар