Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 7,4 млн йўловчи ташилган.
Йўловчи ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 751,4 мингтага ошган.
2023 йил январь-сентябрь ойларида бир кунда ўртача 27,2 минг нафар йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 мингтага ошган.
18.11.2023 16:43
Темир йўл транспортидан бир кунда нечта йўловчи фойдаланишини биласизми?






