1

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 12 мингдан ошди

ДУНЁ 18.11.2023, 21:06
Ғазода ҳалок бўлганлар сони 12 мингдан ошди

Исроил мудофаа кучларининг (IDF) Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 12 мингдан ошган, улардан 5 минг нафари болалар, 3 минг нафари эса аёллар бўлган. Бу ҳақда Ғазо сектори ахборот бюросига таяниб, «Ал-Жазира» телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, бедарак йўқолганлар сони 3750 нафарга етган, уларнинг 1800 нафари болалар. Фаластин манбаларининг маълум қилишича, ярадорлар сони 30 мингдан ошган, уларнинг 75 фоизи аёллар ва болаларни ташкил қилади.

Исроилнинг Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракати билан уруши 7 октябрда бошланган. Маълумотларгфа кўра, Исроил билан чегарадош ҳудудларга жангариларнинг ҳужумлари натижасида 1,4 минг исроиллик ҳалок бўлган, 3,3 минг нафари яраланди, 200 дан ортиқ киши эса Ғазо секторига гаровга олиб кетилган. 27 октябрь куни IDF секторда қуруқликдаги операцияни бошлади. 8 ноябрь куни Исроил ҳарбий кучлари матбуот котиби Даниел Ҳагарий Ҳамас Ғазо шимолидаги назоратни қўлдан бой берганини айтди.

16 ноябрь куни Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари шаҳарнинг шимолий қисмида операция якунлангани ва қуруқликдаги операциянинг янги босқичига ўтилганини маълум қилди. Эртаси куни Исроилнинг Жерусалем Пост газетаси Исроил ҳукумати ва IDF армиянинг Ғазо секторидаги кейинги ҳаракатлари ҳақида мунозаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берди. Мунозара жанубий секторга имкон қадар тезроқ бостириб кириш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича вақтинчалик келишувлар борасида бўлиб ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1