"Ўзгидромет" хизмати Ўзбекистон бўйича 20-22 ноябрда кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 21-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +18...+23 даража, 21 ноябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +18...+23 даража, 22 ноябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 21-22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 21-22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 21-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража, 21 ноябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража, 22 ноябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20-21 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 21-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +16...+21 даража, 21 ноябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража, 22 ноябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20-21 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 22 ноябрда айрим жойларда 21-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража, 21 ноябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +23...+28 даража, 22 ноябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +16...+21 даража, 21 ноябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража, 22 ноябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 20-21 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 ноябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража, 21 ноябрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +13...+18 даража, 22 ноябрда кечаси ва кундузи +7...+12 даража бўлади.






