Европа комиссияси Х ижтимоий тармоғида реклама бермасликни тавсия қилмоқда

ДУНЁ 19.11.2023, 12:38
Европа комиссияси Х ижтимоий тармоғида реклама бермасликни тавсия қилмоқда

Европа Комиссияси ўзининг барча ҳуқуқ-тартибот идораларига нотўғри маълумотлар тарқалишидан хавотирлар туфайли Х ижтимоий тармоғида реклама беришни тўхтатишни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Европа Комиссиясининг бош вакили ўринбосари Дана Спинант барча хизмат раҳбарларига юборилган эслатмада Х-даги нотўғри маълумотлар, хусусан Исроил-ҲАМАС уруши билан боғлиқ ҳолда комиссияга платформада “рекламани вақтинчалик тўхтатиб туришни тавсия этиш”га олиб келганини таъкидлади.

Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган янги рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун туфайли Х ижтимоий тармоғи Еропада текширилмоқда. Октябрь ойида кузатув комиссияси Илон Маск компаниясига расмий сўров юбориб, у 7 октябрь куни бошланган Ғазодаги ҳужумлар билан боғлиқ ноқонуний контент ва дезинформацияни қандай кўриб чиққанини тушунтиришни сўради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1