АсосийJamiyat

Аёлларга ҳам автобусларни ҳайдашга рухсат берилиши мумкин

'Аёлларга ҳам автобусларни ҳайдашга рухсат берилиши мумкин'ning rasmi

Муҳокамалар порталида ҳукуматнинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашга доир қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, аёлларни автотранспорт соҳаси билан боғлиқ касбларда меҳнат фаолиятини олиб боришда тенг шароитлар яратиш мақсадида уларга 14 ўриндиқдан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш бўйича амалдаги тақиқни бекор қилинади.

Амалдаги тартибга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган низомнинг 27-бандига кўра, «C» ёки «D» тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш муайян чеклашлар (автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 тоннадан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаслиги керак) асосида рухсат этилади.

Шунингдек, мазкур қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган низомнинг 5-бандига кўра, аёлларни «BC» ва «D» тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 тоннадан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.

Яъни, мазкур нормаларга мувофиқ аёллар фақатгина йуловчиларнинг сони 14 кишидан ошмайдиган автобусни ҳайдовчи сифатида бошқариши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар