АсосийJamiyat

Адвокатлар палатасига янги раис cайланди

'Адвокатлар палатасига янги раис cайланди'ning rasmi

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири киритган тақдимномага биноан, 2023 йилнинг 18 ноябрь кунидаги Адвокатлар палатасининг IV Конференциясида Адвокатлар палатаси раиси этиб – Садиков Шухрат Шавкатович сайланди.

Садиков Шухрат Шавкатович 1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, 1988 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган маълумоти олий, ҳуқуқшунос. У ўз меҳнат фаолиятини турли хил ташкилотларда ҳуқуқшунос, адвокатлик тузилмаларида адвокат, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг Суд-хуқуқ масалалари бўйича комиссияси раиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Бугунги кунга қадар у “Qomus” адвокатлик ҳайъати адвокати ҳамда Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. 

 

 

 

 


 

    Бошқа янгиликлар