1

Ўзбекистон элчиси Испаниядаги миссиясини якунламоқда

ДУНЁ 19.11.2023, 13:25
Ўзбекистон элчиси Испаниядаги миссиясини якунламоқда

Ўзбекистон элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан Испания ташқи ишлар вазирлигининг ташқи ва глобал ишлар бўйича давлат котиби Анхелес Морена Бау билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Учрашув чоғида сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик янги, кўп қиррали босқичга кўтарилгани ва жуда самарали моҳият касб этгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз: Жаҳонгир Ғаниев 2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида фаолият кўрсатиб келаётган эди: дастлаб Муваққат ишлар вакили, 2018 йилда Фавқулодда ва Мухтор Элчи, Жаҳон сайёҳлик ташкилотидаги (ЮНВТО) доимий вакил, 2020 йили ўриндошлик асосида Ватикандаги элчи этиб тайинланган, шунингдек, Халқаро зайтун кенгашидаги вакил этиб тасдиқланган. Унга қадар, 2007-2012 йилларда мамлакатимизнинг Италиядаги элчиси ва бир вақтнинг ўзида Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ҳузурида доимий вакил бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1