Тошкентдаги мактабда директор синфдоши билан муштлашган ўқувчисини урди (видео)

ЖАМИЯТ 19.11.2023, 21:53
Тошкентдаги мактабда директор синфдоши билан муштлашган ўқувчисини урди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 217-мактаб директорининг ўқувчини калтаклагани акс этган видео хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий маълумот билан чиқди.

Унга кўра, видеода тасвирга олинган воқеа 2023 йил 19 сентябр куни рўй берган. Шу куни 217-мактаб 8-“Б” синф ўқувчилари А.М. ҳамда Ш.И. лар синфхонасида ўзаро муштлашиб қолган. А.М. синфдошининг юзига мушт тушириб, тан жароҳати етказган. Бундан хабар топган мактаб маъмурияти ўқувчиларни директор хонасига чақиришган. Мактаб директори Я.Ш. маъанавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г.Х.,  Чилонзор туман ИИО ФМБ ҲПБ ВЕМБ инспектор психологи, катта лейтенант М. И. гувоҳлигида ўқувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борган.  А.М. га танбеҳ бериш чоғида мактаб директори жаҳл устида уни сўкиб, калтаклаган ва тартибга чақирган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари, мактаб маъмурияти, ўқитувчилар, ИИБ ходимлари ва ота-оналар иштирокида ҳам йиғилиш ўтказилган. 

Айни пайтда юқоридаги ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилмоқда.

“Ўқувчиларга нисбатан зўравонлик ишлатиш, жумладан, уларни ҳақоратлаш, калтаклаш педагог этикасига тўғри келмаслигини, бунинг учун қонунчилигимизда жазо чоралари белгилаб қўйилганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Юқоридаги каби хунук ҳолат педагог обрўсига путур етказади, холос”, дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1