АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди

'Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди. 

Ўткир Сиддиқов фаолияти давомида 250 дан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастроль сафарларида бошловчилик қилиб, 8 мингга яқин тадбирлада иштирок этган.

Ўткир Сиддиков концерт дастурларида Алишер Навоий, Нодирабегим сингари мумтоз адабиётимиз вакилларининг шер ва ғазалларини, Зулфияхоним, Хамид Олимжон, Уйғун, Туроб Тўла, Шухрат, Акмал Пўлат, Абдулла Орипов, Эркин Вохидов, Пўлат Мўмин, Жуманиёз Жабборов, Мухаммад Юсуф, Нормурод Нарзуллаев, Бобур Бобомурод, Дмитрий Полинен, Фарида Афруз ва бошқа кўплаб замондош шоирларимиз асарларидан намуналарини ниҳоятда юксак бадиий маҳорат билан ижро этган.

Охирги йилларда Ўткир Сиддиқов қизиқчи Аваз Охуннинг концертларида бошловчилик қилиб, оммага кўриниш бераётганди.

Ўткир Сиқддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган. У 1968 йилдан «Шодлик» ашула ва рақс ансамблида ишлай бошлаган. У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда эса «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

    Бошқа янгиликлар