АсосийJamiyat

"Бизнинг хатойимиз — раисга ишониб, ҳужжатларни берганимиз". Андижон ҳокимининг ўринбосари ноқонуний қурилишга рухсат бергани учун аҳолидан узр сўради (видео)

'"Бизнинг хатойимиз — раисга ишониб, ҳужжатларни берганимиз". Андижон ҳокимининг ўринбосари ноқонуний қурилишга рухсат бергани учун аҳолидан узр сўради (видео)'ning rasmi

Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада хусусий МЧЖ томонидан бошланган уй-жой қурилиши, аҳоли норозилигига сабаб бўлаётгани кузатилди. 

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу қурилиш жараёнида ичимлик суви таъминотининг асосий қувурларидан бирига зарар етказилиб, юзлаб аҳоли хонадонлари сув таъминотидан узилиб қолди.  

Шундан сўнг, вилоят раҳбари кўрсатмасига асосан, носозликни бартараф этиш учун кенг тартибдаги иш жараёни ташкил этилди ва қурилиш жараёни яқиндан ўрганилди.

Унда бир нечта ҳолатлар бўйича хатоликлар аниқланиб, жумладан, тегишли қарорга тўлиқ риоя этилмагани, майдон уй-жой қуриш учун ажратилмагани, кадастр рўйхатидан ўтказишда камчиликларга йўл қўйилгани, энг асосийси, маҳаллий аҳолига ушбу қурилиш ноқулайлик туғдираётгани сабабли, қурилиш жараёни тўхтатилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари қурилишга рухсат бериш жараёнида хатоликка йўл қўйганини аҳолига узр сўраган ҳолда маълум қилиб, буни тузатиш чоралари дарҳол кўрилиши бошланди.

"Бизни хатойимиз, раисга ишониб, ҳужжатларни берганмизда, сизлардан сўрамаганимизда. Бизга аҳоли рози деб айтганига ишонибмиз. Сизлардан минг бор узр сўрайман, хатойимизни тузутамиз", - деди вилоят ҳокими ўринбосари аҳоли билан суҳбатда. 

 

    Бошқа янгиликлар