Тошкентда "Тез ёрдам" шифокори бемор аёлга жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 20.11.2023, 10:25
Тошкентда "Тез ёрдам" шифокори бемор аёлга жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда

Тошкентдаги университетда дарс берадиган, хорижий тиллар бўйича PhD қилмоқчи бўлган олима "Тез ёрдам шифокори зўравонлигига учради. Бу ҳақда блогер Шаҳноза Соатова аёл томонидан қилинган мурожаатга асосан хабар қолдирди. 

Маълум қилинишича, бир нафар ёш боласи билан ёлғиз яшовчи аёл 16 ноябрдан 17 чига ўтар кечаси тоби қочган, "Тез ёрдам" чақирган. Ёлғиз ўзи ёш боласи билан яшагани ва кечқурун бўлгани учун иложи бўлса аёл шифокор сўраган. Лекин икки соатда ҳам аёл шифокор топилмагани учун тунги соат 00:15 да эркак шифокор бир ўзи кириб келган. Учта шприцда укол қилган. Охиргисини қилаётган пайтдаёқ аёл ўзини ғалати ҳис қила бошлаган. “Миям бирдан маст одамникидай гаранг бўлиб қолди, осмонга учаётгандек бўлдим. Эс-ҳушим жойида, лекин оёқ-қўлим бўшашиб, ўзимга бўйсунмай қолди” дейди аёл.

"Тез ёрдам" шифокори аёлнинг ожизлигидан фойдаланиб унга ножўя қилиқлар қилган, қўли билан жинсий зўрлаган. Яна кўпроқ ишлар қилмоқчи бўлгану, аёл ҳоли борича қаршилик қилавергач, ниҳоят кетган.

Аёл эртаси кечгача хаёли ўзида бўлмаган, кечга бориб нима бўлганини англаб, 102 га қўнғироқ қилган, лекин участка нозири етарли тезкорлик кўрсатмаган, аёлга “барибир исботлашингиз қийин” деб мурожаатидан воз кечишга ундаган. Аёл қатъият кўрсатгач, судмедэкспертизага йўлланма берган. 

Аёл судмедэкспертизага борган, иш куни тугаб қолгани учун иши битмаган. Эртаси шанба ҳам шу аҳвол. Судмедэкспертиза, наркологияга бориб вақти зое кетган. Участковой эса ҳамон “барибир исботлай олмайсиз” позициясида. "Тез ёрдам" қолдириб кетган шприцлардаги модда қолдиқларини ҳам ҳеч ким эътиборга олмаяпти. Порталга қилинган қўнғироқлар, мурожаатлар охиригача эшитилмай қўйиб қўйиляпти. 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича бирор расмий муносабат билдирилгани йўқ. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1