Жорий йилнинг 19 ноябрь куни тунда Шаҳрихон туманидаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда "darakchi.uz" манбаси хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ёнғин ўт ўчириш ходимлари томонидан ўчирилганда, хонадондан 35 ёшли уй бекасининг куйган ҳолдаги жасади чиққан. Шунингдек, 2 нафар фуқаро — уй эгасининг 15 ёшли қизи ва 10 ёшли ўғли куйиш тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур холат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмокда