“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “2024 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва “яшил технологиялар” ҳамда бошқарувда замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, Чилонзор тумани ҳудудидан Дўмбиробод, Кичик ҳалқа йўли, Дилхуш 2-тор кўчаси кесишмалари оралиғида жойлашган йўл бўйидаги аҳоли хонадонлари ва хизмат кўрсатиш объектларини реновация асосида кўп қаватли қилиб қайта қуриш ҳамда биринчи қаватида янги замонавий хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ва экспертлари томонидан ҳукумат қарори лойиҳасига қарши чиқишмоқда.
Партия аъзоларининг қикрича, уй-жой фондини реконструкциянинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси, хусусан, уни амалга оширишнинг қатъий талаб ва тартиблари, уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларига риоя этиш кафолатлари бўлмасдан туриб, бу борада лойиҳаларнинг амалга оширилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларига путур етказиши мумкин.
Шу сабаб партия мазкур қарор лойиҳасининг реновацияга оид қонунчилик асослари мавжуд эмаслигини ҳамда кенг жамоатчилик, шу жумладан Чилонзор тумани аҳолиси билан ҳар томонлама муҳокама қилиб, уларнинг фикрини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда.






