Google об-ҳавони башорат қиладиган янги нейрон тармоғини яратди

ДУНЁ 21.11.2023, 08:51
Google об-ҳавони башорат қиладиган янги нейрон тармоғини яратди

Google нинг янги “GraphCast” нейрон тармоғи об-ҳавони синоптикларга қараганда тезроқ ва аниқроқ башорат қилади. Бу ҳақда "Science" журналида чоп этилган тадқиқот айтилган. 

Унга кўра, Буюк Британияда жойлашган “Google "га тегишли “Deepmind” компанияси томонидан ишлаб чиқилган нейрон тармоқ биринчи марта Европанинг ўрта муддатли прогнозлаш маркази томонидан бошқариладиган анъанавий об-ҳаво прогнозларидан устун келди.

Тадқиқотда айтилишича, сунъий интеллект бир дақиқадан камроқ вақт ичида 10 кун олдин аниқ прогнозни яратади. Бу об-ҳаво прогнозидаги сифатли ютуқ ҳисобланади.

“Deepmind” тадқиқот бўйича вице-президенти Коли Пушмитнинг сўзларига кўра, об-ҳавони аниқ прогнозлаш инсоният узоқ вақт давомида ишлаган энг қийин муаммолардан биридир.

“Агар сўнгги бир неча йил ичида содир бўлган иқлим ўзгаришларига қарасак, прогноз қилиш жуда муҳим вазифага айланади”, дейди у.

Лойиҳа ишлаб чиқувчилари “GraphCast" нейрон тармоғи жорий йил бошида Шимолий Американи қамраб олган “Ли” тўфони анъанавий прогнозлардан уч кун олдин қаерга тўғри келишини башорат қилганда ўз самарадорлигини исботлаганини таъкидлади. Бундан ташқари, об-ҳаво прогнози учун нейрон тармоқдан фойдаланиш кучли ва қиммат суперкомпютерлардан фойдаланмасдан ишлайдиган анча арзон усулдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1