Россияда гиёҳвандлик ва психотроп препаратлардан оммавий заҳарланиш содир бўлди. Уч киши вафот этган

ДУНЁ 21.11.2023, 11:54
Россияда гиёҳвандлик ва психотроп препаратлардан оммавий заҳарланиш содир бўлди. Уч киши вафот этган

Астраханда 20 дан ортиқ одам гиёҳвандлик ва психотроп препаратлардан заҳарланган, уч киши вафот этган. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, 20 ноябрь куни кечқурун Россия Федерациясининг Астрахан вилоятидаги шаҳар шифохонасига 19 киши гиёҳвандлик ва психотроп препаратлардан заҳарланиш белгилари билан ётқизилган. Mash телеграм канали заҳарланганлар камида 24 киши, ТАСС эса тахминан 20 киши ҳақида ёзган.

РEН ТВ ва ТАСС манбаларга таяниб, заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Mash телеграм канали ҳам икки қиз ва бир эркакнинг ўлими ҳақида ёзган. Қурбонлардан бирининг жасади кираверишда топилган. Иккала қиз ҳам 19 ёшда, эркак эса 29 ёшда эди.

Россия Ички ишлар вазирлиги Астрахан вилоятида синтетик наркотиклар партиясини тарқатишда гумон қилиниб, уч нафар хорижлик – Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинганини маълум қилди.

Қўлга олинганларга нисбатан модданинг 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда бўйича максимал мумкин бўлган жазо 15 йил қамоқдир. Ҳибсга олинган уч нафардан иккитаси айбига иқрор бўлди. Улардан бири пулга муҳтожлиги учун гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганини айтган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1