АсосийMadaniyat

Сўз устаси Мамасидиқ Шераев вафот этди

'Сўз устаси Мамасидиқ Шераев вафот этди'ning rasmi

Сўз устаси Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизиқчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Шераев Мамасиддиқ Қамчибоевич 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

У 1999 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2021 йил Дўстлик ордени соҳиби бўлган. Шунингдек:

1972-1975 йил - Сирдарё мусиқали театрида 2-тофали актёр  
1975-1977 йил. - Фарғона ўзбек театрида драма артисти    
1979-1986 йил - “Нурхон” халқ театрида режиссор  
1986-1987 йил - Тошлоқ туман Маданият бўлимида бадиий раҳбар  
1987-1993 йил. - Фарғона шаҳар “Нефтчи” клубида киноопрератор  
2006-2016 йил. - “Мухаммасидиқ аскияси” хусусий корхона раҳбари  
2016-2020 йил. - Марғилон шаҳар Маданият бўлимида тўгарак раҳбари лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар