АсосийJamiyat

Германияда дуал таълим орқали ишга жойлашишни истаганлар учун имконият берилмоқда

'Германияда дуал таълим орқали ишга жойлашишни истаганлар учун имконият берилмоқда'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиянинг “CBZ München GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликка мувофиқ Германияга Ausbildung орқали ишга жалб қилиш мақсадида Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказларида немис тилини ўқитиш дастури ишлаб чиқилди.  

Германияда дуал таълим тизими учун бегиланган соҳалар:

1.Озиқ-овқат касблари (новвой, қандолатчи, қассоб);

2. Ҳунармандчилик палатаси секторидаги металга ишлов бериш касблари;

3. Қуёш электр энергия, иситиш, сантехника;  

4. Қурилиш сектори (ғишт терувчилар, бетончилар, бўёқчилар ва дурадгорлар);  

5. Мехатроника муҳандиси.  

️Номзодлар учун талаблар:

  • Умумтаълим мактабини тугатган шаҳодатномага эга бўлиши;
  • Немис тилини B1-B2 даражагача ўрганишга иштиёқ ва салойиҳат;
  • 18-30 ёшгача бўлиши;
  • Келажакда юқорида кўрсатилган касблар бўйича ўқиш ва ишлашга қизиқиш ҳамда лаёқат;
  • Тошкент ёки Самарқанд шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида дастур давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
  • номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги (ҳафтада 5 кун соат 9:00 дан 17:00 гача курс);
  • Гёте институти, ECL ёки ÖsD имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;
  • судланмаган бўлиши;
  • жисмонан соғлом бўлиши;

 

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

  • техник жиҳозланган ўқув хонаси;
  • бепул ўқитувчи ва ўқув материаллари;
  • имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб тегишли тил сертификатини олган қатнашувчиларнинг виза  ҳужжатларида кўмак;
  • Германияга Ausbildung тизимига юборилган курс иштирокчиларининг ўқиш ҳамда меҳнат шароитлари Германия стандартлари асосида (2-3 йиллик дуал таълим жараёнида белгиланган стипендия 950 – 1250 еврогача) ва бутун дуал тизим давомида доимий қўллаб-қувватлаш ва ўқишдан кейин доимий иш.

 

Эслатма: Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги немис тили курсларига 2023 йил 11 декабрдан старт берилади! 

    Бошқа янгиликлар