АсосийJamiyat

Сурхондарёда 17 бош ёввойи қум товушқонини овлаган шахс ушланди

'Сурхондарёда 17 бош ёввойи қум товушқонини овлаган шахс ушланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Сурхондарё вилояти Экология бошқармасига  номаълум шахс томонидан  ёввойи қум товушқонини овлаганлиги акс этган расм келиб тушган. Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан экологик суриштирув ўтказилганда, расмда акс этган фуқаро Ангор тумани "Хомкон" маҳалласида яшовчи Н.Ҳ. эканлиги маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида фуқаро Н.Ҳ. Ангор ва Музработ туманлари ҳудудида 2022 йилда рухсатномасиз, тунги вақтда 6 бош, 2023 йилда 11 бош қум товушқонини ов қилиш муддатларига зид равишда тақиқланган усул яъни тунги ёритиш мосламаси билан овлаганлиги аниқланган.

Натижада фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан, маъмурий жарима белгиланди.  

Таъкидланишича, фуқаро томонидан 2022 йилда 5 млн 400 минг сўм, жорий йилда 10 млн 890 минг сўм табиатга зарар етказилган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида ЖИБ Шеробод туман судига юборилган.

    Бошқа янгиликлар