Навоийда беҳаё сайтга кирган 405 фуқаро 142 млн сўмга чув тушишди

ЖИНОЯТ 22.11.2023, 14:37
Навоийда беҳаё сайтга кирган 405  фуқаро 142 млн сўмга чув тушишди

31 ёшли гумонланувчи шахс беҳаё сайтларга кирган 405 нафар фуқароларни чув туширгани аниқланди. Бу ҳақда "Марказий студия” кўрсатувининг хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу сохта иловага кирган фуқароларга сайт экранида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш бўлимидан билдиришнома кўринган. Мазкур билдиришнома гумонланувчи шахс томонидан қуйидагича ёзилган.

“Сиз Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан тақиқланган материаллар яъни педофилия, зўравонликни тарғиб қилиш элементларига эга бўлган порнография матераиллари мавжуд бўлган сайтларга ташриф буюрганингиз учун блокировка қилиндингиз. Блокировкани олиш учун сиз ушбу давлат картасига 350 минг сўм миқдорида жарима тўлашингиз лозим”.

Натижада фуқаролар давлат картаси дея таъкидланган ушбу шахснинг картасига пул ўтказиб беришга мажбур бўлган. Гумондор эса сохта иловага танишининг карта рақамини киритган ва маълум муддатдан кейин яна бошқа карта рақами билан алмаштирган. Сабаби карталарга катта миқдорда пул маблағлари тушавергач, шубҳа уғотмаслик учун янги карталарни киритиб борган.

Натижада фуқаролардан 5 кун ичида 142 млн сўм миқдорида пул келиб тушган.

Ҳозирда гумондор шахс аниқланиб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1