АсосийJamiyat

Тошкентда маст она ёш қизини аёвсиз калтаклади(видео)

'Тошкентда маст она ёш қизини аёвсиз калтаклади(видео)'ning rasmi

Маст ҳолдаги русийзабон она гул дўкони ва уйи олдида қизини калтаклади.

 Дўкон ходимлари қизни олиб кетмоқчи бўлган, аммо бола қўрқув сабабли бунга рози бўлмаган. Кейинчалик улар милиция ходимларига мурожаат қилгани айтилмоқда. 

Болалар омбудсмани дўконда онаси томонидан калтакланган қиз ҳолати бўйича муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат Мирзо-Улуғбек туманидаги “Оқибат” маҳалласи Марказ-1 даҳасида жойлашган дўконда юз берган. Шу ерда бўлган фуқаролар жараённи видеотасвирга олиб тарқатишган.  

Мазкур ҳолат дарҳол Болалар Омбудсмани томонидан назоратга олинди. Ҳозирда Она В.А.нинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Онасининг бундай зўравонлигидан жабр кўрган қизча Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Онани эса ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Давлат ҳар бир бола манфаати устунлигини таъминлайди", дейилади Болалар Омбудсмани  баёнотида.

    Бошқа янгиликлар