"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Тошкент вилоятида ва куннинг биринчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ.
Пойтахтда эрталаб ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.