Қувасойда маҳалла раиси жаримага тортилди

ЖАМИЯТ 23.11.2023, 10:25
Қувасойда маҳалла раиси жаримага тортилди

Қувасой шаҳрида 2 туп толни кесишга рухсат берган маҳалла раиси жаримага тортилди. 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасида дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган.

Фарғона вилоят прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси Қувасой шаҳар бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган рейд тадбирларида Қувасой шаҳар "Чўлпон" маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Д.нинг  уйи олдидан ўтувчи газ трубаларига халал бераётган 2 туп тол дарахтини кесишга ўзбошимчалик билан рухсат берган маҳалла раиси С.Қ.нинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилди. 

Ҳолат бўйича маҳалла раиси С.Қ.гa нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима ҳамда ўсимлик дунёсига етказилган 11055000 сўм зарар ҳисобланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1